2019 йил ғалла мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида “Ўзагросервис” акциядорлик жамияти тизимидаги ҳудудий “Агросервис МТП” МЧЖлари томонидан ғалла ўрим-йиғими мавсумида етиштирилган ғалла ҳосилини қисқа муддатларда нес-нобуд қилмай, ғалла ўриш комбайнларидан самарали фойдаланиб, ўрим-йиғимни уюшқоқлик билан ташкил этиб, мавсумда фаол қатнашган комбайн операторлари ва ишчи-ходимлар қуйидаги кўрсаткичлар бўйича моддий рағбатлантирилади.
Энг кўп ғалла ўрган комбайн оператори:
-1-ўрин учун чет эл саёҳатига йўлланма;
-2-ўрин учун республика соғломлаштириш ва дам олиш сиҳатгоҳларига йўлланма;
-3-ўрин учун пул мукофоти.

Тез ва сифатли сервис хизмати кўрсатган ходим:
-1-ўрин учун чет эл саёҳатига йўлланма;
-2-ўрин учун республика соғломлаштириш ва дам олиш сиҳатгоҳларига йўлланма;
-3-ўрин учун пул мукофоти.
Ғалла ўримини ташкил этишда фаол иштирок этган диспетчерлик маркази мутахассиси:
-1-ўрин учун чет эл саёҳатига йўлланма;
-2-ўрин учун республика соғломлаштириш ва дам олиш сиҳатгоҳларига йўлланма;
-3-ўрин учун пул мукофоти.

Ғалла ўрим-йиғимини уюшқоқлик билан ташкил этишда фаол иштирок этган вилоят “Агросервис МТП” МЧЖ директори:
-1-ўрин учун чет эл саёҳатига йўлланма;
-2-ўрин учун республика соғломлаштириш ва дам олиш сиҳатгоҳларига йўлланма;
-3-ўрин учун пул мукофоти.

Ғалла ўрим-йиғимини уюшқоқлик билан ташкил этишда фаол иштирок этган туман “Агросервис МТП” МЧЖ директори:
-1-ўрин учун чет эл саёҳатига йўлланма;
-2-ўрин учун республика соғломлаштириш ва дам олиш сиҳатгоҳларига йўлланма;
-3-ўрин учун пул мукофоти.
- “Ўзагросервис” АЖ марказий аппарати, вилоят ва туман “Агросервис МТП” МЧЖларда Ишчи гуруҳлар тузилади.
- Ишчи гуруҳлари томонидан мазкур кўрсаткичлар бўйича рағбатлантириш қуйидаги тартибда аниқланади.
- Энг кўп ғалла ўрган комбайн операторини аниқлаш:
2018-2019 йилларда ишлаб чиқарилган ғалла комбайнлари бўйича
Кейс 5088-русумли 700 га.
Кейс 4088 –русумли 500 га.
Клаас Доминатор 130 –русумли 400 га.
Вектор 410 –русумли 500 га.
Лида –русумли 500 га.
3 йилдан ортиқ ишлаган ғалла комбайнлари бўйича
Кейс 4088 –русумли 500 га.
Кейс 2360 – русумли 350 га.
Клаас Доминатор 130 –русумли 350 га.
Мега 204-– русумли 400 га.
Нью Холланд – русумли 400 га.
- Тез ва сифатли сервис хизмати кўрсатган ходимни аниқлаш:
- бириктирилган ҳудуддаги комбайнларга ўз вақтида сифатли сервис хизматларини кўрсатган бўлса;
- ҳудудда мавсум давомида тўхтаб туришлар сони энг кам кўрсаткичда бўлса;
- комбайнларнинг ўртача тўхтаб туриши 1.0-1.5 соатдан ошмаган бўлса;
- ғалла ўримини ташкил этишда фаол иштирок этган диспетчерлик маркази мутахассисини аниқлаш:
- кунлик маълумотларни ўз вақтида сифатли қилиб тақдим этган бўлса;
- носозликлар тўғрисидаги маълумотларни сервис ходимларига ўз вақтида етказиб берган бўлса;
- Республика ва вилоят “Ғалла штаб”лари билан узвий равишда доимий алоқада бўлиб маълумотларни тўлиқ тақдим қилган бўлса;
- Иш ўрнини тарк этиш ҳолати умуман кузатилмаган бўлса;

- ғалла ўримини ташкил этишда фаол иштирок этган вилоят “Агросервис МТП” МЧЖ директорини аниқлаш:
- вилоятда ҳар бир комбайндан энг юқори унумдорликка эришган бўлса;
- вилоятда кўрсатилган хизматлар учун ундирилган ҳақ миқдори 85 фоиздан кам бўлмаса;
- ҳудудларда тўхтаб қолиш ва носозликлар бўлмаса ёки қисқа фурсатларда бартараф қилинган бўлса;
- Ишчи хизматчи ходимларнинг иш ҳақлари тўлиқ берилган бўлса;
- ҳудудларда кредит маблағлар сўндирилган бўлса;
- вилоятда сервис хизматлари кўрсатилиши сифатли ташкил қилинган бўлса;
-ҳудудлар бўйича кунлик маълумотларни ўз вақтида ва сифатли олиб Республика “Ғалла штаби”га тақдим қилган бўлса;
- ҳудудларда комбайнларни бекор туриб қолиш сони энг кам бўлса.
Мазкур йўналишдаги ғолиблар Республика Ишчи гуруҳи ҳамда “Ўзагросервис” АЖ Бош директори ўринбосарларининг тавсиясига биноан аниқланади.
- ғалла ўримини ташкил этишда фаол иштирок этган туман “Агросервис МТП” МЧЖ директорини аниқлаш:
- тумандаги ҳар бир комбайнда энг юқори унумдорликка эришган бўлса;
- Кўрсатилган хизматлар учун ундирилган ҳақ миқдори 85 фоиздан кам бўлмаслиги;
- Тўхтаб қолиш ва носозликлар бўлмаса ёки қисқа фурсатларда бартараф қилинган бўлса;
- Ишчи хизматчи ходимларнинг иш ҳақлари тўлиқ берилган бўлса;
- Кредит маблағлар сўндирилган бўлса;
- Сервис хизматлари кўрсатилиши сифатли ташкил қилинган бўлса;
- кунлик маълумотларни ўз вақтида ва сифатли вилоят “Ғалла штаби”га тақдим қилган бўлса;
- комбайнларни бекор туриб қолиш сони энг кам бўлса.
Мазкур йўналишдаги ғолиблар Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят Ишчи гуруҳлари ва Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят “Агросервис МТП” МЧЖ директорининг тавсиясига биноан аниқланади.
- Ушбу рағбатлантириш харажатларини молиялаштириш “Ўзагросервис” акциядорлик жамиятининг ҳудудий “Агросервис МТП” МЧЖлари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Келгусидаги мавсумий агротехник тадбирларда(шудгорлаш, пахта мавсуми ва хоказо) фаол иштирок этган ишчи-ходимлар муносиб тақдирланиб бориши кўзда тутилган.