Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташрифи якуни бўйича 10 миллиард доллардан зиёд миқдордаги ҳужжатлар тўплами ва инвестиция битимлари имзоланди.

 

Республикамиз делегациясининг ташрифи давомида хусусий ташкилотлар билан бир қатор учрашув ва музокаралар бўлиб ўтди. Ўзбекистонда целлюлоза экинларини етиштириш ва қайта ишлаш учун агросаноат мажмуасини яратиш бўйича «Industrial Innovation Group» билан 182 миллион евро миқдоридаги келишувга эришилди.

 

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва «AIDA» ўртасида қишлоқ хўжалиги объектларини қувватлаш учун автоном қуёш электр станцияларини ташкил этиш тўғрисида шартнома имзоланди. Лойиҳанинг пилот босқичи доирасида узоқдан суғорилмайдиган ерларда автоном микроэлектрик станциялар қуриш параметрларини аниқлаш мақсадида компаниянинг вакиллари Ўзбекистонга ташриф буюриши кутилмоқда.

 

Бирлашган Араб Амирликлари атроф-муҳит ва иқлим ўзгариши вазири Тани Ал-Зиоди билан музокаралар давомида Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Музокаралар чоғида Бирлашган Араб Амирликлари Ўзбекистоннинг мева ва сабзавотларини минтақа мамлакатлари бозорига чиқариш маркази сифатида хизмат қилиш мумкинлиги қайд этилди. Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб беришни кўпайтириш мақсадида БАА компаниялари Ўзбекистонга ташрифи ташкил этилади.

 

Хорижий томон мутахассислари Ўзбекистонлик ҳамкасбларига инфраструктура лойиҳаларида иштирок этиш, шунингдек тажриба ва технологиялар алмашиш йўли билан яроқсиз ва чўл ерларни тиклашда ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.

Бошқа янгиликлар

19.06.2019
”Ўзагросервис” АЖ ғалла мавсуми илғорларини муносиб тақдирлашини эълон қилди

“Ўзагросервис” акциядорлик жамияти тизимидаги ҳудудий “Агросервис МТП” МЧЖлари томонидан ғалла ўрим-йиғими мавсумида етиштирилган ғалла ҳосилини қисқа муддатларда нес-нобуд қилмай, ғалла ўриш комбайнларидан самарали фойдаланиб, ўрим-йиғимни уюшқоқлик билан ташкил этиб, мавсумда фаол қатнашган комбайн операторлари ва ишчи-ходимлар қуйидаги кўрсаткичлар бўйича моддий рағбатлантирилади.

11.04.2019
Хорижий инвестицияларнинг ўз вақтида ва самарали ўзлаштирилишини таъминлаш учун янги назорат тизими жорий этилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 8 апрель куни жорий йилнинг биринчи чорагида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва халқаро молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларнинг амалга оширилишини таҳлил қилиш, биринчи ярим йилликка доир вазифаларни белгилаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. 

Сўровнома

Сизнингча ”Ўзагросервис” АЖ махсулотларининг сифати қандай?

Аъло
Яхши
Қониқарли
Қониқарсиз

Календар

Об-ҳаво

Сайт статистикаси

» Ҳозир сайтда 1
» Бугун 39
» Кеча 77
» Шу ҳафта 264
» Шу ой 1042
» Шу йил 5231
» Жами 5231